Олов – тилсиз ёв

Косонда содир бўлган ёнғинда хонадон соҳибининг турмуш ўртоғи вафот этди.

Жамият
10 май 2023 йил
Олов – тилсиз ёв

Бугун, 2023 йил 10 май куни соат тахминан 03.59 ларда қутқарув хизматига Косон тумани Юқори Арабхона маҳалласи Шуҳрат кўчасидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, туман ФВБ дан 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига зудлик билан етиб келган ва соат тахминан 04.30 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида фуқаро Б.Л. га тегишли хонадоннинг 28 метр квадрат ички ва том қисми зарарланган.

Ёнғиндан хонадоннинг тахминан 150 метр квадрат майдони сақлаб қолинган.

Маълум бўлишича, содир бўлган ёнғиндан 1 нафар фуқаро (хонадон соҳибининг турмуш ўртоғи) куйиш тан жароҳати олиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур вазият юзасидан тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.

Бундан аввалроқ эса Пахтачи туманида ҳам ёнғин содир содир бўлгани айтилган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, 9 май куни соат 21:25 да Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Янгиобод” МФЙда жойлашган аҳолига суюлтирилган газ қуйиш шахобчаси ҳудудида ёнғин портлаш содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВ бўлимига хабар тушган.

Фалокат жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғинни соат 22:30 қуршаб олган ва соат 23:00 да бартараф этган.

Ёнғин натижада газ қуйиш шахобчаси ҳудудида бўлган 3 та “ИСУЗУ” русумли автомашина ва уларда сиғими 50 литрли  суюлтирилган углеводород газлари бўлган баллонлар ёниб кетиб зарарланган.

Ҳодиса шахобчадаги “МАН” русумли суюлтирилган газ ташувчи автомашинасидан газни заҳира сиғимига бўшатиш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида юзага келгани тахмин қилинмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. 

Воқеа жойига ФВВ, ИИБ, ССБ ва тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эса корхона, ташкилот ва муассасаларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олишнинг чора-тадбирларини эслатиб ўтмоқда.

 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+